"Манчестер Юнайтед" "Хоффенхайм" ҳимоячисининг трансфери борасида музокараларни бошлади

Alisher
21 июн 2022
"Манчестер Юнайтед" "Хоффенхайм" ҳимоячиси Давид Раум билан шартнома имзоламоқчи.

Музокаралар бошланди, аммо якун узоқ. Томонлар 30-35 млн евролик битим борасида келишувга эришишлари мумкин.

Олдинроқ, 24 ёшли Раумга шунингдек "Ньюкасл", "Вест Хэм" ва "Боруссия" (Дортмунд) даъвогарлик қилаётгани маълум бўлганди.

Раум 2021/22 йилги мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 13та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland