

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети майдонидан база сифатида фойдаланилади.
Хабар қилинишича, МЮ вакиллари тур ва ўртоқлик ўйинлари бўйича директор бошчилигида яқин кунларда сўнгги масалаларни ҳал этиш учун АҚШга йўл олишади.
Жозе Моуриньо ушбу ёзда Калифорния университети спорт комплексидаги шароитлардан кўнгли тўлган ва кейинги мавсумда ҳам у ерга боришга вада берган. Кутилишича, кейинги йил ёзда турне бироз кечроқ, 20 июлда бошланади.
"Кейинги йил ёзда Жаҳон чемпионати борлигини ҳисобга олган ҳолда, йиғин санасини ўзгартиришимизга тўғри келди", - деди клуб вакили.





