"Манчестер Юнайтед" "Сити" билан Бонуччи учун курашади

Aslanov Jasurbek
21 июл 2016
"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи харидига қизиқиб қолди.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли италияликнинг харид қилиш фикри туринликлар билан Поль Погба трансфери музокараси пайтида пайдо бўлган.

Олдинроқ "Манчестер Сити" Бонуччи учун 60 млн. евро бермоқчи эди.

Агар Леонардо МЮ сафини тўлдирса, Фил Жонс ёки Маркос Рохо "қизил иблислар"ни тарк этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC