"Манчестер Юнайтед" "Севилья" футболчиси учун 70 миллион евро тўлашга тайёр
17 фев 2021 18:23
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Севилья" футболчиси учун 70 миллион евро тўлашга тайёр
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Англия клуби 22 ёшли франциялик футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган, битимда товон пули 90 миллион евро этиб кўрсатилган.
Хабарларга кўра, Кунде учун шунингдек "Барселона" ва "Реал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Кунде жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар