

Италиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Daily Express" хабар қилди.

Манбага маълум бўлишича, 22 ёшли Николо Заньолога МЮ бўлажак устози Эрик тен Хаг қизиқиб қолган.
Олдинроқ "Рома" Заньоло билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Николо "Рома"да 2018 йилдан буён тўп тепмоқда. Transfermarkt портали уни 33 млн еврога баҳолаган.
Заньоло жорий мавсумда 36 ўйинда 7 та гол урган ҳамда 7 та голли пас узатган.



