"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига ПСЖ вингерини сотиб олмоқчи — Sport.es
07 мар 08:50
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига ПСЖ вингерини сотиб олмоқчи — Sport.es
"Манчестер Юнайтед" ПСЖ қанот ҳужумчиси Брэдли Барколани Рэшфордга муносиб ўринбосар сифатида трансфер қилишни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, агар "Барселона" ижарадаги Рэшфордни сотиб олса, инглиз клуби парижликлар вингерини олишга ҳаракат қилади. Баркола билан бирга "Манчестер Юнайтед" яна тўрт ўйинчини кўриб чиқмоқда: Ян Диоманде ("РБ Лейпциг"), Хесус Родригес ("Комо"), Мартиал Годо ("Страсбург") ва Илимана Ндиайе ("Эвертон").
Жорий мавсумда Баркола ПСЖ сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор нархи 70 миллион евро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар