"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди

Alisher Ostonov
11 окт 2025
"Манчестер Юнайтед" "Реал" хавбеки Эдуардо Камавинга кўз тикмоқда.

Қайд этилишича, франциялик футболчи Хаби Алонсо қўл остида "Реал"да ўйин амалиётидан қийналмоқда. Шу туфайли Камавинга клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаши мумкин. Футболчининг меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Хавбек ҳуқуқларининг тахминий баҳоси 50 млн еврони ташкил этади.

Эдуардо Камавинга жорий мавсум "Реал" сафида 5 та ўйинда майдонга тушди (76 дақиқа) ва уларда битта гол урди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Football Insider