

"Манчестер Юнайтед" клуби Нуссаир Мазрауи трансферини эълон қилди. 26 ёшли ҳимоячи МЮ билан 2028 йилга қадар шартнома имзолади. Келишувда битимни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Маълумот учун, Нуссаир Мазрауининг трансфери учун МЮ "Бавария"га 15+5 млн евро миқдоридаги пулни тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, МЮ бироз аввал Маттейс де Лигт трансферини ҳам эълон қилганди.



