Аморим 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" келажаги деб атади
03 дек 2024 20:26
Янгиликлар
Аморим 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" келажаги деб атади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг 27 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"У юқори даражали футболчи. У ўйинни жуда яхши тушунади. Унда ажойиб техника бор, ҳужумда қандай ҳаракат қилишни билади, яхши ҳимояланади ва бирга-бир вазиятларда ҳам сифатли ўйин кўрсатади. У чинакам замонавий футболчи. Ўйлашимча, у жамоамиз келажаги. У ҳақида ўйлар экансиз, бизга Нуссаир каби ўйинчилар кўпроқ кераклигини тушунасиз. Бундай футболчилар темпни бошқара олади, тўп билан ҳам яхши муомалада бўлади. Шундай экан мен унинг ўйинидан тўлиқ қониқяпман".
Ёдингизда бўлса керак, 27 ёшли Мазрауи ўтган ёз Мюнхеннинг "Бавария" клубидан МЮ сафига келиб қўшилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар