

Манбанинг хабарига кўра, "Ливерпуль" (0:5) ва "Манчестер Сити" (0:2)дан учралган мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарлари эртами-кечми мураббийни алмаштириш зарур деган хулосага келишган.
Бироқ Сульшер айнан қачон истефога чиқарилиши ҳозирча аниқ эмас. Норвегиялик мураббий мавсум охиригача жамоада қолиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари Эрик тен Хаг (Аякс) ва Луис Энрике (Испания)га қизиқиш билдирмоқда, аммо "Лестер" устози Брендан Рожерс асосий мақсад бўлиб турибди.



