UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16А Серия. Биринчи давранинг сўнгги тури қандай ўтди?  0 16:38Бенземанинг собиқ агенти: "Карим "Лион"га қайтади деб ҳисоблайман, клуб унинг юрагида"  1 16:14 "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021": "Бунёдкор" иккинчи турда ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  8 16:04Карикатура: Фернандеш "Ливерпуль"га қарши ўйинда ўзини кўрсатди  7 15:48Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 15:41Рифат Акрамхўжаев: "Владимир Бубанья янги мавсумни "Сурхон"да бошлаш эҳтимоли яқин"  5 15:37Папастатопулос: "Мен Грецияга фаолиятимни якунлаш учун келмадим"  1 15:15Ла Лиганинг 2004/2005 йилги мавсумида ким тўпурар бўлган?  4 15:10Эшитдик-да! Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради  14 15:00Olamsport: Конорнинг қанча муддатга четлатилгани маълум қилинди, Истомин ғалаба билан бошлади ва бошқа хабарлар  0 15:00Карикатура: Абрамович барча таниқли мураббийларни ишдан бўшатган  4 14:42Жасур Ҳасанов "Динамо" билан шартнома имзолади  7 14:27"Барса" – ўтган мавсумда энг кўп даромад қилган клуб. Кучли ўнликда "Реал", "Челси", Тоттенхэм" сингари жамоалар бор  12 14:08"Сурхон" назорат ўйинида "Андижон"дан устун келди  3 13:50Кассано: "Фиорентина" фантастик ўйинчи билан шартнома имзолади"  6

Вазиятларни кўкка совурган МЮ ПСЖга мағлуб бўлди Янгиликлар

Вазиятларни кўкка совурган МЮ ПСЖга мағлуб бўлди

"Манчестер Юнайтед" ҳамда ПСЖ ўртасидаги Чемпионлар лигаси 5-тур учрашуви якунига етди.

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 32'

Лига Чемпионов - группа H . 5-тур

03/12/2020, 01:00

3
:
1
Тугади

ПСЖ

Неймар - 6', Маркиньос - 69', Неймар - 90'

Стадион: Old Trafford, 638 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
23'  Фред
32'  Маркус Рэшфорд
32'  Аарон Уан-Биссака
70'  Фред
74'  Маркус Рэшфорд (Поль Погба)
79'  Эдинсон Кавани (Донни ван де Бек)
79'  Антони Марсьяль (Мэйсон Гринвуд)
90'  Аарон Уан-Биссака (Одион Игало)
6'  Неймар
38'  Леандро Паредес
59'  Марко Верратти
64'  Мойзе Кин (Митчел Баккер)
65'  Леандро Паредес (Андер Эррера)
69'  Маркиньос
69'  Абду Диалло
78'  Марко Верратти (Рафинья)
79'  Алессандро Флоренци (Тило Керер)
90'  Абду Диалло (Идрисса Гейе)
90'  Неймар
90'  Рафинья

"Манчестер Юнайтед" – ПСЖ 1:3

"Олд Траффорд"

Голлар: 0:1 – 6 Неймар, 1:1 – 32 Рэшфорд, 1:2 – 69 Маркиньос, 1:3 – 90 Неймар.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака (Игало, 90), Линделеф, Теллес, Магуайр, Мактомини, Фред, Бруну Фернандеш, Кавани (ван де Бек, 79), Марсьяль (Гринвуд, 79), Рэшфорд (Погба, 74).

ПСЖ – Навас, Флоренци (Керер, 78), Маркиньос, Диалло (Гуйе, 90), Кимпембе, Данилу Перейра, Паредес (Эррера, 65), Верратти (Рафинья, 78), Неймар, Кин (Баккер, 65), Мбаппе.

Огоҳлантириш: Фред (23), Паредес (38), Верратти (59).

ЧетлатишФред (70).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОООЛ! Учрашувга нуқта қўйилди. ПСЖ уюштирган ҳужум гол билан якунланди. Неймар бошлаб берган ҳужумни Рафинья зарба билан якунлаши мумкин эди, аммо у посбон билан бирга-бир вазиятда Неймарга пас берди ва унданда қулайроқ вазиятда турган ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қилди. 1:3.

89. Мбаппе УСЕЙН БОЛТ режимини ёқди ва катта тезликда рақиб футболчиларидан қочиб кетди, аммо зарба аниқ бўлмади. Килиан қулай вазиятни қўлдан бой берди.

86. Мезбон жамоа бир киши кам бўлишига қарамай кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда, ПСЖ эса ҳимоядан ўйнашга мажбур бўляпти.

84. МЮ хавфли ҳужум ташкил қилди ва Фернандеш уни бош билан зарба орқали якунлашга интилди. Зарбадан сўнг Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди.

79. Погба Магуайр иккинчи қаватда ютиб берган тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

74. Ўзгариш: Сульшер Рэшфорд ўрнига Погбани майдонга ташлади. Инглиз клуби устозидан ақлли қарор, чунки Рэшфорд ўрнида ҳужумчи, Фред ўрнида ярим ҳимоячи ролини бирданига бажара олади.

71. Қизил карточка. Фред майдон марказида қоида бузди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бир неча дақиқа олдин ПСЖни қамал қилган МЮ энди қийин аҳволда.

69. ГОООЛ! ПСЖ бир амаллаб гол урди. Бурчакдан узатилган тўп қайтарилди, қайтган тўпга Эррера зарба берди, йўналиш ноаниқ бўлгани учун тўп йўналишида турган футболчи уни жарима майдончасига бурди. Маркиньос эса деярли бўш дарвозани ишғол қилди. ВАРдагилар ҳеч қандай офсайд йўқ деб ҳисоблашди. Менимча, Маркиньос ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

68. ЗАРБАААА! Баккер яқин масофадан Де Хеа дарвозасига зарба берди, аммо Давид сейв ижро этиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

67. Рэшфорд Навасни алдаб ўтди, аммо бурчак ўткир бўлгани учун орқага пас берди ва ҳужум йўққа чиқди. Мезбонлар иккинчи голни уришни эплай олишмаяпти. "Сен урмасанг, сенга уришади" ибораси ушбу ўйинда ишлатилиши мумкин.

64. ЗАРБАААА! Маркиньос қанотдан Флоренци узатган т ўпни боши билан дарвозага тўғирлашга уринди, аммо зарбадан сўнг тўп бироз тепароқдан ўтиб кетди.

62. МЮ майдонда ҳудди бир киши кўпдек ҳаракат қилмоқда. ПСЖ футболчилари марказгача ҳам етиб бора олишмаяпти.

59. Верратти марказда қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Бу вақтда эса Маркиньоснинг қовоги ёрилди. Жамоа сардори ҳакамларга эътироз билдиряпти.

57. МЮ нималар қиляпти??? Дастлаб Кавани Навас билан бирга-бир чиқиб, тўпни унинг устидан ташлашга уринди. Тўп тўсинга тегиб қайтганидан сўнг Марсьяль зарба берди ва тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

55. ПСЖ ҳужум уюштиришда катта муаммоларга дуч келмоқда. МЮ ҳимоячи марказдаёқ рақиб ҳужумини тўхтатиб қўйяпти.

53. Фред берган зарбадан сўнг тўп ПСЖ ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди, аммо бу сафар майдон ташқариси томонга.

49. МАРСЬЯЛЬ! Рэшфорд Антони учун ҳамма ишни қилиб берди, франциялик тўпни дарвозага бурса бўлди эди, аммо ҳужумчи берган зарбадан сўнг тўп осомону-фалакка учди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

ТАНАФФУС

45. Бруно жамоадошининг узатмасидан сўнг рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқаётганди, Фернандеш зарба бериш ўрнига тўпни жамоадошига узатишга қарор қилди ва бу қарор хато бўлиб чиқди. Португалиялик футболчи тўпни ўзи истаганидек узатолмади.

41. Флоренцининг қанотдан узатган тўпини Мбаппе дарвозага буришга уринди, аммо узатманинг зарби кучли бўлгани туфайли Килиан тўпга ета олмади.

37. Паредес марказда қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

34. Мбаппе тезкор жавоб голини беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

32. ГОООЛ! РЭШФОРД ҳисобни тенглаштирди! Дастлаб Марсьяль дарвозага зарба берди, Навас ижро этган сейвдан сўнг тўп яна МЮ футболчисига тушди. Ван Бисакка тўпни орқароқда турган Маркусга узатди ва Рэшфорд дарвозага зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ПСЖ ҳимоячисининг оёғига тегди ва рикошет бўлиб, дарвозага кириб кетди.

30. Марсьяль рақиб жарима майдончаси ичида ПСЖ футболчиларини алдашга киришиб кетди, аммо тўпни ўзида кўп ушлаб қолгани учун хатога йўл қўйди ва тўсиз қолди.

23. Ҳакам монитор олдидан қайтиб, МЮ футболчисига сариқ карточка кўрсатди. Жабрланувчи ролини қизиққон ва жанжалкаш Паредес ижро этяпти.

21. Ўйин тўхтаган бир пайтда Фред ПСЖ футболчисига зарба берди ва ҳакам энди ВАР орқали вазиятни кўриб, бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатиши мумкин.

17. ПСЖ футболчилари МЮ жарима майдончаси ичида тўпни бир-бирига узатиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо Неймар ижро этган зарбадан сўнг Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

16. Рэшфорднинг ПСЖ дарвозасига берган зарбасидан сўнг Навас тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

14. НЕЙМААААР! Қанотдан бўлган узатмани Неймар оёқлари билан дарвозага буришга уринди, аммо зарба кучлилиги туфайли тўп ўтиб кетди.

13. Дастлабки 12 дақиқа ичидаги тўпга эгалик қилиш фоизига эътибор беринг: 30%-70%.

12. ПСЖ МЮни марказдаёқ тўхтатиб, тўпни олиб қўймоқда ёки уни аутга чиқариб юборяпти.

10. Яна ўткир бурчакдан зарба, бироқ бу сафар масофа узоқроқ бўлгани учун Де Хеа реакциясини кўрсатишга муваффақ бўлди ва сейв ижро этди.

6. ГОООЛ! ПСЖ ҳисобни очди. Ҳужумни Килиан Мбаппе бошлади. У марказга яқин жойда ҳужумга ўтиб, Неймар билан девор услубида ўйнади ва қайтиб келган тўпни дарвозага йўллади, тўп рикошет бўлиб Неймарга тушди ва бразилиялик ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

5. Баҳснинг дастлабки 5 дақиқасида ПСЖ рақибидан бироз фаолроқ бўлди, бироқ парижликларда босим ва ҳаяжон борлиги билиниб турибди.

1. Учрашув бошланди.


"Манчестер Юнайтед" – ПСЖ 

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Теллес, Магуайр, Мактомини, Фред, Бруну Фернандеш, Кавани, Марсьяль, Рэшфорд.

ПСЖ – Навас, Флоренци, Маркиньос, Диалло, Кимпембе, Данилу Перейра, Паредес, Верратти, Неймар, Кин, Мбаппе.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+13   
03 дек 02:25:28
Bekzod.03.20
Reshford va Cavanining shuncha qilganini ko‘tingga tiqding marsial
+10   
03 дек 02:40:30
Bekzod.03.20
Psgni o‘yinchilari hezlaykga o‘xshab sal narsaga yiqilaverar ekanda
+10   
03 дек 01:46:24
Futbol - erkaklar o‘yini
Neymardek hezalaklar bor ekan, erkaklarga futbol o‘ynash oson bo‘lmaydi.
+8   
03 дек 03:00:53
Sunnat Rahmatillayev
Van de bek yoki pogbani tushirmaysanmi markazda zamenga odam yoq bosayam mayli edi shuncha oyinchilar jalka otiribdi zahirada biladi PSJ da hezalaklar oynashini yana bir yil yursa mbappeyam hezalakka ohshab yotvoladigan kot odat chiqaradi
+8   
03 дек 02:54:24
Man_Utd Norin
Marsial kot 9 ga umuman arzimidi
+8   
03 дек 02:38:09
Уста-йигит
Fred qizil olishi 1 taymda malum bo ‘lgandi sulsherni kallasi ishlasa shuni armashtirardi
+8   
03 дек 01:12:10
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
"yunaytedni 6yinini k6riw sogliq ucun xafli!"
+7   
03 дек 03:03:03
Red_Devil18
Bugun Unitedni yutkazganini asoasiy sababi Fredni qizili,Neymarni dubli,Sulsherni "xatosi" emas,Marsialni 2ta 100% li imkoniyatni k@tiga tiqqani uchun bo`ldi!!!
+7   
03 дек 03:02:10
БекМю
1 нарса аник МЮ ПСЖдан анча кучли экан л н анави 9 чи ракамдаги кийшик оёк бунга каршилик килди.Фредни айбламайман уни иши шунака
+7   
03 дек 02:59:40
Kommunist
Марсиял vs Машарипов иккисиниям кўтига тепиш керак.
+7   
03 дек 02:35:10
Ulugbek_MYU
Shu Sulsherga zamena qilishni urgatish keremi deymanda
+6   
03 дек 03:05:44
APLCHI
БекМю фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1 нарса аник МЮ ПСЖдан анча кучли экан л н анави 9 чи ракамдаги кийшик оёк бунга каршилик килди.Фредни айбламайман уни иши шунака
Хакикий мухлислар куради буни МЮ ЛЕЙПСИГНИ ЮТАДИ
+5   
03 дек 02:55:01
PAKO XENTO
Myu uziga uzi qildi shanslardan foydalana olmaslik himoyadagi pala-partish harakatlar endi Germaniyada oson bulmaydi mayli omad Myuga
+5   
03 дек 02:39:20
БекМю
Агар МЮ ютказиб куядиган булса хаммасига Сулшер айбдор булади. Хатто ёш бола хам куриб турганди Фредни уйини кизилга тортаётганини
+5   
03 дек 02:04:16
Finansist
Барсани уйинини курябманми деб уйлабман. Жонга тегди шу Хайрулла Барсасини тикиштирабериб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика