

"Daily Mail" хабарига кўра, посбон 8 январь куни Англия Кубоги доирасида "Уиган"га қарши ўйнаши мумкин. Аслида у ушбу учрашувдан кейин термага йўл олиши керак. Бироқ манкунианликлар раҳбарияти дарвозабоннинг АПЛ доирасида 14 январь куни бўладиган "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам жамоада бўлишини истамоқда. Шу сабабли клуб Камерун ФФ билан музокаралар олиб бормоқда.
Камерун термасининг 15 январь куни Гвинеяга қарши ўйини бор. Онанада қитъа кубоги бўладиган Кот-д'Ивуарга етиб бориш учун 1 сутка вақти бўлади.
Маълумот учун, Камерун термаси C гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Гвинеядан ташқари Сенегал ва Гамбияга қарши баҳс олиб боради.



