

"Ньюкасл" Ник Поупни сотиб олганидан кейин Дубравка жамоасининг иккинчи посбонига айланиб қолди. "Манчестер Юнайтед" эса Давид де Хеа ҳамда Том Хитонга рақобат уютиришни истайди ва шу сабабли Дубравкани ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар таркибга қўшиб олмоқчи. Клубнинг яна бир дарвозабони Дин Хендерсон эса ушбу мавсумни "Ноттингем Форест"да ижарада ўтказмоқда.
Дубравка 2018 йили Праганинг "Спарта" жамоасидан ўтганди. "Қарғалар" таркибида у 130 ўйинда қатнашиб, 175 гол ўтказиб юборди.


