"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда

21 апр 2026, 10:00
The Times маълумотларига кўра, "Ньюкасл" "Бавария"га Энтони Гордонни сотиш бўйича музокараларни бошлашга тайёр.

Бунинг учун немис клуби камида 75 миллион фунт таклиф қилиши лозим бўлади. Аввалроқ вингер ўз атрофидагиларга Мюнхен клубига ўтишга тайёр эканлигини айтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Бавария" 25 ёшли ўйинчини бу ёздаги асосий трансферлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Айни вақтда "Бавария" Гордон учун курашда яққол фаворит ҳисобланмоқда. Гордоннинг агентлари яқин вақт ичида "Бавария" вакиллари билан учрашиши мумкин.

Жорий мавсумда Энтони АПЛда 26 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.


Манба: The Times