"Манчестер Юнайтед" Матанинг онаси ўлими муносабати билан унга ҳамдардлик билдирди

Alisher
30 мар 2021, 08:16
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Матанинг онаси давомий касалликдан сўнг вафот этди.

"Биз Хуан Матанинг онаси Марта Гарсиянинг ўлимидан чуқур қайғудамиз. Сен ва оиланг ҳақида ўйлаймиз, Хуан", - дейилади клуб хабарида.

32 ёшли испаниялик футболчини шунингдек Давид де Хеа ва Бруну Фернандеш ҳам қўллаб-қувватлади. Ўйинчининг ўзи ҳар бир ўйин олдидан онасида қўнғироқ қилишини бир неча бор таъкидлаган эди.

Мата жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ManUtd