"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячи билан шартнома имзолади

Mirjalol Normatov
8 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати ўз твиттерида марказий ҳимоячи Итан Лэрд билан шартнома имзоланганини расман маълум қилди.

17 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи илк марта профессионал шартномага имзо чекди.

"Орзулар ушалди. Мен энди катта футболга қадам қўймоқдаман", - деди футболчи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/manutd