"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи

Mirjalol Normatov
13 ноя 2025
"Манчестер Юнайтед" клуб тарбияланувчиси Скотт Мактоминини таркибга қайтармоқчи.

"Caught Offside" хабарига кўра, "Наполи" ҳозирча 28 ёшли футболчисига нарх белгиламаган. Бироқ унга даъвогарлик қилаётган клуб энг камида 50 миллион еврони тайёрлаб қўйиши керак бўлади. Мактоминига "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шотландиялик футболчи АПЛга қайтиш учун "Наполи"дан кетишга қарши эмас. У 2024 йилгача "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.

У манкунианликлар таркибида 255 ўйинда қатнашиб, 29 гол ва 8 ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Caught Offside