"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда

Sherzod Nurmatov
9 мар 2026, 18:35
"Манчестер Юнайтед" шов-шувли трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда ва ПСЖ вингери Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдиряпти.

"TEAMtalk"нинг хабар беришича, клуб ичида грузиялик футболчининг ўйинидаги айрим жиҳатлардан норозилик бор, чунки асосий таркибдаги бир неча ўйинчи уни майдонда ҳаддан ташқари эгоист деб ҳисоблайди.

Бу ҳолатлар клубни футболчини сотишга ундаши мумкин. Бироқ "қизил иблислар" учун асосий тўсиқ — трансфер суммаси. 

ПСЖ уни "Наполи"дан сотиб олишга сарфлаган 60 миллион фунтидан кўпроқ суммага сотиб, фойда олишга ҳаракат қилади. Бу эса "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги бюджетига жиддий таъсир қилиши мумкин, айниқса, улар ярим ҳимояни қайта қуришни режалаштираётганини ҳисобга олганда.

Қайд этиш жоиз, Кварацхелияга "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Арсенал" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу эса ёзда Европанинг энг яхши вингерларидан бири учун қаттиқ кураш кечишидан далолат беради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk