

"TalkSPORT" хабарига кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 21 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Қайд этиш жоизки, Уортоннинг ўзи клубини ўзгартиришни истамаяпти ва "ойначилар" сафида қолмоқчи. Мутахассислар айни пайтда ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Адам Уортон ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида Англия чемпионатида 20 ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган.



