"Манчестер Юнайтед" киберспорт жамоа очишга қизиқиб қолди

Aslanov Jasurbek
10 июн 2016, 14:36
Футбол клублари ўртасида янги мода пайдо бўлди - улар киберспорт жамоаларини тузишмоқда.

Олдинроқ бир нечта машҳур клублар таркиб тузишга улгургани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча Reddit сайтида "Манчестер Юнайтед" Overwatch ўйини бўйича номи ошкор қилинмаётган жамоа ўйинчиларини харид қилмоқчи эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Киберспорт саноатидаги гигант "Fnatic" ҳам шу йигитларга қизиқаётган экан ва уларга футбол клубидан яхшироқ шартнома таклиф қилди.

"Fnatic" жамоасининг акциялари 42,5 млн. долларга баҳоланган, "Манчестер Юнайтед"нинг нархи эса 3,3 млрд. доллар. Шу сабабли Манчестер шаҳри жамоаси киберспортдаги рақибига қараганда яхшироқ шартнома таклиф қилиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, гап "Team EnVyUs" жамоаси йигитлари ҳақида кетяпти.

Киберспортнинг барча ўйинларида жамоаларга эга бўлган "Fnatic" тез орада яна бир йўналиш бўйича таркибгша эга бўлиши ёки жаҳонга машҳур клуб киберспортга ўзининг илқ қадамини қўйиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: cybersport.ru