UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1

"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя марказида тажрибали Каземиронинг узоқ муддатли вориси бўла оладиган ўйинчини фаол изламоқда.

"Foot Mercato" маълумотларига қараганда, манкунианларнинг асосий трансфер мақсади — "Вильярреал"нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Папа Гуйе. "Қизил иблислар" мураббийлар штаби сенегаллик футболчини жамоанинг таянч ярим ҳимоячиси позицияси учун идеал номзод деб кўрмоқда.

Хабар қилинишича, Гуйенинг бозор қиймати сўнгги Африка Миллатлари Кубогидаги ажойиб ўйинидан кейин сезиларли ошган, у ерда Папа Сенегал терма жамоасининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган. Унинг таянч ҳудуддаги ишончли ўйини ва жисмоний кўрсаткичлари Европанинг етакчи клублари эътиборини тортган, аммо ҳозирча энг катта қатъиятни айнан "Манчестер Юнайтед" кўрсатяпти.

Бироқ трансфер осон бўлмаслиги мумкин, чунки футболчининг "Вильярреал" билан битими 2028 йилгача мўлжалланган. Испания клуби ярим ҳимоядаги етакчисини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас, айниқса, Гуйега даъвогарлар рўйхати ортиб бораётган бир пайтда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 фев 18:49:22
1 1
Бирорта ёшроқ футболчи йўқмиди?!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика