"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчони сотишга қарор қилди — Фабрицио Романо
09 июн 2024 22:04
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчони сотишга қарор қилди — Фабрицио Романо
"Манчестер Юнайтед" вингер Жейдон Санчо билан тўлиқ хайрлашишга қарор қилди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, манкунианлар футболчининг келажаги бўйича тўлиқ қарорга келишди, унга ҳатто янги мавсум олдидан мураббий алмашиши ҳам ҳалақит беролмайди. "Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиши фонида Санчони 40 миллион фунтга сотишга тайёр.
Олдинроқ, Санчонинг фақатгина клубдан бош мураббий Эрик тен Хаг кетган тақдирдагина "Манчестер Юнайтед"да яна ўйнашга тайёрлиги хабар қилинганди.
24 ёшли Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 2021 йилнинг июлида 85 миллион евро эвазига ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар