"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисига яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда
19 май 2023 00:50
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисига яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳимоячи Лисандро Мартинес билан шартномани узайтирмоқчи.
"Sky Sports" хабарига кўра, клубдагилар аргентиналикнинг агентига яхшиланган шартнома таклиф қилган. Шу орқали клуб футболчининг ушбу мавсумдаги ўйинларидан мамнун бўлганини билдирган.
Ўз навбатида 25 ёшли футболчи ҳам "Манчестер Юнайтед"даги илк мавсумидан мамнун бўлмоқда. Мартинеснинг клуб билан амалдаги келишуви 2027 йил ёзигача амал қилади.
Фикрлар