"Манчестер Юнайтед" футболчисини 750 минг фунтга сотди

Mirjalol Normatov
2 июл 2023
"Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Итан Лэрд "Бирмингем"га ўтди.

22 ёшли англиялик футболчи Чемпионшип клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.

"The Athletic" хабарига кўра, манкунианликлар Лэрднинг трансферидан 750 минг фунт қабул қилиб олган, шунингдек, унинг кейинги трансферидан маълум бир маблағ ҳам ишлаб олади.

Ўтган мавсумни футболчи КПРда ижарада ўтказди ва 33 ўйинда 1 гол ҳамда 2 ассист қайд этди. Бунга қадар у "МК Донс", "Суонси" ва "Борнмут" каби клубларда ижарада ўйнади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bcfc.com