UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  2 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Уэйн Руни: "Мураббий учун энг муҳими бу вақт. Ўзгаришлар учун менга етарли имкон беришмади" Янгиликлар

Уэйн Руни: "Мураббий учун энг муҳими бу вақт. Ўзгаришлар учун менга етарли имкон беришмади"

Уэйн Руни "Бирмингем" бош мураббийилигидан кетишига изоҳ берди.

"Мен "Бирмингем Сити"да фаолият олиб бориш имконияти ва клубда қисқа бўлган иш давримда қўллаб-қувватлашгани учун Том Вагнер, Том Брэди ва Гарри Кукка раҳмат айтмоқчиман.

Футбол – натижалар устига қурилган бизнес. Тан оламан, натижалар мен истаганчалик бўлмади. Бироқ мураббий учун энг муҳими бу вақт ва 13 ҳафта бизга керак бўлган ўзгаришлар учун етарли муддат, деб ўйламайман.

Шаҳсий "фронтда" бу омадсизликни енгишим учун маълум вақт талаб қилинади.

Мен профессионал футбол билан футболчи ёки мураббий сифатида 16 йилдан буён шуғулланиб келяпман. Энди оилам билан бўламан ва мураббий сифатида ишимни давом эттириш учун кейинги қулай имкониятни кутаман.

Сўзим охирида "Бирмингем Сити" ва клуб раҳбарларига режаларни амалга оширишда омад тилаб қоламан", – деди 38 ёшли инглиз.

Руни октябрь ойида Бирмингем клубига тайинланганди. Жамоа унинг қўл остида Чемпионшипда 6-ўриндан 20-поғонага тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика