

Клубда унинг Ральф Рангник қўл остида яхши ўйнаётганини сезишмоқда ва шу сабаб уни янги шартнома билан мукофотлашмоқчи.
"Қизил иблислар" тез орада 28 ёшли бразилиялик билан янги битим борасида музокаралар ўтказади. Амалдаги шартнома 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Фред 2018 йилнинг ёзидан бери Манчестер клубида ўйнайди. Бразилиялик жорий мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



