

Манбага кўра, “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг “МЮ”дан бу ёзда Де Хеа билан рақобатлашадиган ёки испаниялик янги шартнома имзолашга рози бўлмаса, унинг ўрнига янги дарвозабон сотиб олишини истамоқда.
Мерсисайдликлар 29 ёшли дарвозабонни тахминан 35 миллион еврога сотишга тайёр. Пикфорднинг ўзи ҳам “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарши эмас.
У ўтган мавсумда “Эвертон” сафида АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушиб ва 10 та ўйинда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.



