"Манчестер Юнайтед" душанба куни Рангник бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилади

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2021
Москванинг "Локомотив" клуби спорт ва ривожланиш бўлими раҳбари Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийига айланади.

29 ноябрь, душанба куни бу ҳақда расман эълон қилинади, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.

Аввалроқ ОАВ Рангникнинг мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши, шундан сўнг у икки йил давомида клуб маслаҳатчисига айланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

63 ёшли германиялик мутахассис "қизил иблислар" раҳбарияти томонидан 21 ноябрь куни истеъфога чиқарилган Оле-Гуннар Сульшер ўрнини эгаллайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira