"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда
22 апр 2025 12:48
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Матеус Куньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Айни дамда манчестерликлар футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича музокаралар ўтказишмоқда, чунки форвардга бошқа клублар томонидан ҳам қизиқиш борлигини билишади. Маълум қилинишича, "Манчестер Юнайтед" дастлабки алоқалардан кейин оптимистик руҳда ишни давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, бразилияликнинг шартномасида 62,5 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули белгилаб қўйилган.
Кунья "Вулверхэмптон"га 2023 йил "Атлетико"дан ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум 25 ёшли форвард барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 4 та ассист берди.
"Transfermarkt" портали бразилияликни 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар