

Ўтган мавсумдан ҳисобланса Манчестер жамоаси АПЛдаги кетма-кет 10 та сафар ўйинида ғалаба қозонди.
Қайд этилишича, МЮга қадар фақат 3 та жамоа АПЛнинг кетма-кет 10 та сафар ўйинида ғалаба қозонганди. Булар: “Тоттенхэм” (1960 йил, 10 та ғалаба), “Челси” (2008 йил, 11 та ғалаба) ва “Манчестер Сити” (2017 йил, 11 та ғалаба).
МЮ навбатдаги сафар ўйинини 26 декабрда “Лестер”га қарши ўтказади.



