"Манчестер Юнайтед" Антонини 100 млн еврога харид қилишга яқин. Трансфер Роналдунинг кетишини тезлаштириши мумкин

Alisher
28 авг 2022
"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ҳужумчиси Антонининг харидига яқин.

Манчестерликлар 22 ёшли бразилиялик учун Амстердам клубига бонуслар билан 100 миллион евро таклиф қилди.

Антони МЮга ўтса, клуб форвард Криштиану Роналдуни "Наполи"га қўйиб юбориши мумкин.

Антони жорий мавсум амстердамликлар сафида барча мусобақаларда барча мусобақаларда 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports