

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, манкунианлар "Интер" билан музокараларни давом эттиришмоқда. Улар камерунлик дарвозабон бўйича иккинчи таклифни беришди, у 45 миллион евро ва 5 миллионлик бонусни ўз ичига олади.
Онана ўтган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 36та тўп олиб чиқди ва 19 бор "қуруқ" ўйин ўтказди. Transfermarkt портали уни 35 миллион еврога баҳоламоқда.



