"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024
"Қизил иблислар" Аарон Уан-Биссакага ўринбосар изламоқда.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ёзда Аарон Уан-Биссака ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда, деб хабар берди "Sport Italia".

Хабарларга қараганда, "қизил иблислар" "Байер"дан Жереми Фримпонг, "Барселона"дан Жюль Кунде ва "Интер"дан Дензел Дюмфрисга қизиқмоқда.

Аарон Уан-Биссака жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Italia