"Манчестер Юнайтед" 100 миллион фунтлик трансфер устида иш бошлади

Khoja
15 янв 2024
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Невешни сотиб олиш учун музокараларни бошлади.

 "Қизил иблис"лар футболчини ёзда сотиб олмоқчи, бироқ музокараларга аввалроқ киришишни мақсад қилган. 

Невешга сентябрь ойида 19 ёшни қарши олади. Бироқ у аллақачон Португалия жамоасини асосий футболчисига айланиб болаган. У жорий мавсум "Бенфика" сафида барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушди ва терма жамоа сафида дебют қилди.

"Бенфика" футболчисини 100 миллион фунтдан камига сотмаслигини маълум қилган. Ушбу суммага қарамасдан инглизлар келажак учун ёш юлдузни харид қилишни режа қилишмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru