“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи
06 май 2025 09:10
Янгиликлар
“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи
Жорий мавсум “Боруссия М“да ажойиб ўйин кўрсатаётган ҳужумчи Тим Кляйндинст фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Ҳужумчига “Рома“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчига “Рома“дан ташқари АПЛнинг бир қатор жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида “Боруссия М“ ҳам футболчисини 30-35 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, “Боруссия М“ Тим Кляйндинст ўтган ёзда 7 миллион еврога сотиб олганди. У жорий мавсум Бундеслигада 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 9 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар