

Британия ОАВнинг хабарига кўра, якшанба куни “қизил иблислар” клуби раҳбарияти “аристократлар”дан футболчи учун 25 млн фунт миқдорида таклиф олган, бироқ бу таклиф рад этилган.
Аввалроқ Руни клуб раҳбариятига ёзги трансферлар даврида бошқа клубга ўтиш нияти борлигини маълум қилган эди. “МЮ” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес ҳалигача ҳужумчининг клубдан кетишини рад этмоқда.



