

Нидерландиялик ҳимоячига "Эвертон" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти футболчининг агентлари билан дастлабки музокараларни олиб боришган.
Футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
30 ёшли ҳимоячи "Манчестер Сити"да 2020 йилдан бери фаолият олиб боради. У "шаҳарликлар" сафида жами 145 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва яна 3 та голга ассистлик қилган.



