"Манчестер Сити"га қарши баҳсда Иньеста Вальдес муваффақиятини такрорлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 мар 2015, 13:45
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида иштирок этса, у Виктор Вальдеснинг кўк-анорранглилар сафида ўйин ўтказиш бўйича муваффақиятини такрорлайди.

Испания терма жамоаси футболчиси Каталония клубидаги 535 учрашувида иштирок этиши мумкин. Ундан кўп ўйин ўтказганлар Мигели (549), Карлес Пуйоль (593) ва Хави Эрнандесдир (750).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com