

Мезбонларга бу ўйинда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Раҳим Стерлинг ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" расмий саҳифалари ҳам хабар тарқатмоқда.
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Тоттенхэм" (0:2)га қарши ўйинда чап тиззасини шикастлаб олган эди.
25 ёшли Стерлинг жорий мавсум АПЛда 23та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 1та ассист қайд этди.



