"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди
12 июн 2025 18:39
Янгиликлар
"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.
Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати маълум қилди.
23 ёшли хорватиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 53 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол этди ва 2 та гол узатмасини амалга оширди.

Гвардиолнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
15 июль куни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланади. "Манчестер Сити" "Ал Айн," "Видад" ва "Ювентус" жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар