UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  4 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  7

"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади Янгиликлар

"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади

Испания терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Европа чемпионлигини қўлга киритгандан сўнг тантанада қўшиқ куйлади.

Англияни мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритган испанлар Мадрид шаҳридаги Сибелес майдонида ўтган байрам ташкил этишди. Унда футболчилар томонидан дил изҳорлари айтилиб, турли қўшиқлар айтилди. 

Тантанада "қизил фурия" ярим ҳимоячиси Родрининг сўзлари диққат марказида бўлди. У ўнг минглаб мухлислар қаршисида Англия таъсири остида бўлган Гибралтарни Испанияники дея куйлади.

Терма жамоа сардори Альваро Мората унинг қаршисига бориб, "Англия Премьер-лигасида ўйнаётганингни унутма, дўстим", дея эслатган. Родри эса "Менга фарқи йўқ", дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Пиреней яриморолида жойлашган Гибралтар узоқ йиллардан бери Британия ва Испания ўртасидаги мунозарали ҳудуд ҳисобланади. Британия 1713 йилдан бери ҳудудни назорат қилади, бироқ испанлар бу ерларни ўз мамлакатига қайтарилиши керак деб ҳисоблайди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика