«Манчестер Сити» янги эмблемасини тақдим этди

Narzulla Saydullayev
26 дек 2015
«Манчестер Сити» янги мавсумдан бошлаб амалда бўладиган янги логотипни тақдим этди.

Ҳозирги эмблема 1997 йилдан буён амалда бўлиб турибди, 1970-1976 ва 1981-1997 йилларда «шаҳарликлар» думалоқ эмблемадан фойдаланишганди.

Мухлислар янги логотип яралишида иштирок этишди. 85 фоиз овоз эмблемада кема қолишига берилди.

34 фоиз овоз ҳозирги логотип қолишига овоз берди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mcfc.co.uk