"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Компани "Бёрнли" мураббийига айланди

Alisher
14 июн 2022
"Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Венсан Компани "Бёрнли" бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Англия клуби хабар бермоқда.

"Бёрнли" — тарихга эга инглиз клуби ва мен учун ушбу жамоанинг бош мураббийи бўлиш катта ғурурдир. Ўйинчилар билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман", — дейди Компани.

"Бёрнли" ўтган мавсум сўнггига кўра АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/BurnleyOfficial