"Манчестер Сити" собиқ футболчиси пул ювиш ва гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб ҳибсга олинди — Le Parisien

10 июл 2026, 12:05
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри пул ювиш ва гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб қўлга олинди.

Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Насри Париж полицияси ҳибсхонасида 10 соатга яқин вақт давомида ушлаб турилган. У уюшган гуруҳ таркибида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноий тил бириктириш ва пул ювиш гумони билан қўзғатилган суд тергови доирасида сўроқ қилинган. Бироқ кечқурун собиқ футболчи унга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмасдан қўйиб юборилган.

Насри 2021 йилда, 34 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ҳозирги вақтда у телевидениеда эксперт сифатида фаолият юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›