

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "шаҳарликлар" клуб билан ҳам, ўйинчи билан ҳам музокаралар ўтказишмоқда, у билан шартнома имзолашга Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. 17 ёшли Клаудио Эчеверрининг ўзи шартномаси келаси йил сўнггига қадар мўлжалланган "Ривер Плейт" билан битимни узайтирмоқчи эмаслигини хабар қилганди.
Ярим ҳимоячининг товон пули 25-30 миллион еврони ташкил этади.
Клаудио Эчеверрига "Барселона" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд, аммо испан клуби молиявий фэйр-плей чекловлари сабаб аргентиналик билан шартнома имзолаши қийин.



