

29 ёшли ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, футболчининг трансфер суммаси 25+5 млн еврони ташкил қилади. Бонус пуллари эса "Сити"нинг совринлар ютишига боғлиқ бўлади.
"Челси" билан биргаликда Матео Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.
Ўтган мавсумда хорватиялик хавбек барча турнирларда 37 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 2 ассист қайд этди.




