«Манчестер Сити» – «ПСЖ». Давид Луиз ва Матюиди дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
7 апр 2016, 21:13
«ПСЖ» «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида 4 нафар футболчисининг хизматидан фойдалана олмайди.


Давид Луиз ҳамда Блез Матюиди дастлабки ўйинда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлишди.

Шунингдек, Верратти ҳамда Пасторе каби футболчилар жароҳат сабабли Манчестерга бормайдилар.

Жавоб ўйини 12 апрель куни бўлиб ўтади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Equipe