"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади
15 авг 08:57
Янгиликлар
"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади
"Тоттенхэм" "Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Савиони қўлга киритишни режа қилган.
Лондон клуби бразилиялик футболчи учун "шаҳарликлар"га 70 миллион евро таклиф қилган. Бироқ ушбу сумма "Ман Сити"ни қониқтирмаган. Улар 21 ёшли футболчи учун камида 90 миллион евро талаб қилишмоқда. Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Лондон клубига кўчиб ўтишга қарши эмаслигини маълум қилган. Савио ЖЧ олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва "шпорлар" унинг учун мукаммал вариант деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Савио ўтган йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганди. У ўтган мавсум жами 48 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 13 та голли узатма бор. Футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси якунига яна 4 йил бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар