«Манчестер Сити» Нолитони сотиб олди
01 июл 2016 12:50
Янгиликлар
«Манчестер Сити» Нолитони сотиб олди
«Манчестер Сити» «Сельта» ҳужумчиси Нолитони сотиб олганини расман тасдиқлади.
Англия клуби 29 ёшли испаниялик футболчи билан 4 йиллик шартнома тузди, деб хабар бермоқда «шаҳарликлар» расмий сайти.
Нолитонинг трансфери 13,8 миллион фунтга баҳоланмоқда (16,5 миллион евро). Унинг «Сельта» билан тузган шартномасидаги товон пули айнан шунча эди.
Футболчи «Сити»да йилига 4 миллион евро маош олади.
Ўтган мавсум Испания чемпионатида 29та ўйин ўтказган Нолито 12та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар