"Манчестер Сити" бразилиялик вингернинг трансферига 35 миллион тўлашга тайёр

22 авг 2026, 11:00
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Палмейрас"нинг 22 ёшли вингери Алан Андрадега қизиқиш билдирди.

Инглиз клуби ҳали трансфер бўйича расмий таклиф билан чиқмаган, аммо бразилиялик футболчини сотиб олишдан манфаатдор эканини билдирган.

Бразилия жамоаси футболчи учун голлар эвазига бонусларни ҳисобга олган ҳолда 38 миллион евро олишга умид қилмоқда.

Ушбу мавсумда Алан Андраде Бразилия чемпионатининг 20 та ўйинида 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com